“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Дубай, Шаржа ва Ригага тарифларни пасайтирди

Дата: 16:42, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Дубай, Шаржа ва Ригага тарифларни пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ёзги таътиллар муносабати билан Тошкент-Дубай-Тошкент ва Тошкент-Шаржа-Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар учун тежамкор ўринлар авиачипталарини арзонлаштирди. 2018 йил 21 июндан бошлаб, юқоридаги йўналишаларда чипта нархи 344 евро (3 201 319 сўм) қилиб белгиланган”, - дейилади ширкат матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, МАК 2018 йил 22 июндан бошлаб Тошкент-Рига-Тошкент йўналишида эконом класс тарифларни ҳам пасайтирди. “Минимал тариф бўйича парвоз баҳоси бир тарафга 210 евродан (1 954 293 сўм) ва уёққа ва ортга қайтиш учун 330 еврони (3 071 032 сўм) ташкил қилади. Авиачипталарни сотиш ЎзР Марказий банкининг харид кунидаги валюталар курси бўйича миллий валютада амалга оширилади”, - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: http://uz24.uz/ru/economics/uzbektelekomq-otmenil-povishenie-tarifov

Янгилик билан ўртоқлашиш: