“Ўзбектелеком” интернет-провайдерлар учун тарифларни бешинчи марта пасайтирди

Дата: 17:29, 11-03-2016.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” Акционерлик компанияси интернет-провайдерлар учун ташқи канал тарифларини  1 Мбит/с учун $115,26гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда тарифлар бешинчи марта пасайтирилди. 13 январда компания тарифларни 1 Мбит/секундига $156,24гача, 1 февралдан $141,94гача, 17 февралдан $136,34гача, 1 мартдан $133,62гача ва 2 мартдан $115,26гача камайтирган эди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда ушбу хизмат нархи 17 марта: январда $259,29дан декабрда $157,60гача пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: