“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинги қошида уруғлар сифатини назорат қилиш маркази ташкил этилди

Дата: 12:00, 29-06-2016.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинги қошида уруғлар сифатини назорат қилиш бўйича “Сифат-чигит” маркази ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Экономическое обозрение” журналига “Ўзпахтаёғ” АЖ бош директори Валерий Жўраевнинг берган маълумотига кўра, янги таркиб пахтани тозалаш ва ёғмой корхоналарида пахта уруғларининг ишлаб чиқарилиши, сифати, сақланиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади. Унинг фаолияти уруғдан олинадиган пахта ёғининг сифатини яхшилашга йўналтирилган.

Бундан ташқари, “Сифат-чигит” пахта заводларидан ёғмой корхоналарига келиб тушаётган техник пахта уруғларининг сифати устидан тизимли назоратни амалга оширади. Бунда марказ уруғларнинг берилган сертификатларга мувофиқлиги, сифат қўрсаткичларига (нав, синф ва бошқалар) мослигини назорат қилади.

“Сифат-чигит” таркибига пахта уруғлари сифатини назорат қилиш лабораторияси ва ёғмой корхоналаридаги 23 уруғ лабораториялари киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: