1 октябрдан Тошкентда чиқинди олиб кетиш тарифлари 13% ошади

Дата: 10:59, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкентда аҳоли, ташкилот ва корхоналар учун чиқинди олиб кетиш тарифлари 13% ошади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармасига асосланган ҳолда.

“Эндиликда ҳар бир истиқомат қилаётган киши пропискасидан ташқари маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун 2600 сўмдан тўлаши лозим. Бу олдингидан 13% кўпдир. Илгари аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари киши бошига 2300 сўмга тенг эди”, - дейилади “Махсустранс” хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: