12-13 октябрда Тошкентда XII халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркаси ўтказилади

Дата: 12:04, 29-06-2016.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 12-13 октябрда Тошкентда XII халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркаси ўтказилади, деб хабар беради “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унда 2016 йилнинг 12-13 октябр кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтиши баён қилинган. Ярмарка доирасида халқаро конференция ҳам ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, асосий тадбирлар “Ўзэкспомарказ” компаниясининг кўргазмалар залида ўтказилади. Жорий йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси, Ўзбекистон “Сифат” маркази ва бошқа тегишли тузилмалар кўмагида ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилги ярмарка натижалари бўйича 700 минг тоннадан ортиқ пахта толаси ва қиймати $800 млндан зиёд бўлган текстиль маҳсулотлари сотилган эди. Тадбирда дунёнинг 40 мамлакатидан 470 компания ва ташкилотларнинг 1 мингдан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда 6-, уни экспорт қилиш бўйича 5-ўринни эгаллайди. Йилига мамлакатда 3,5 минг тонна пахта етиширилади, ундан 1,1 млн тонна пахта толаси олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: