13 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси сони 5 млн кишидан зиёдга ўсди, ўсиш суръатлари бўйича республика МДҲ биринчи ўринни эгаллаб турибди

Дата: 10:44, 13-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – 2000-2013 йиллар орасида Ўзбекистон аҳолиси сони 5 млн кишидан зиёдга ўсди, ўсиш суръатлари бўйича эса, республика МДҲ биринчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро статистика қўмитасининг маълумотларига асосланган ҳолда.

Статқўмитанинг яқинда янгиланган ҳисоботига мувофиқ, 2003 йилда Ўзбекистонда аҳолининг ўртача йиллик сони 24487,7 минг кишига тенг бўлган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 29993,5 минг кишига етган.

МДҲнинг бошқа мамлакатлари аҳолиси ҳам ўсгани ҳолда, ўсиш суръатлари бу қадар юқори эмас. Хусусан, 13 йил ичида озарбайжонликлар сони 8032,8 мингдан 9356,5 мингтагача, қозоғистонликлар сони 14901,6 мингдан 16909,8 мингтагача, қирғизистонликлар сони 4874,7 мингдан 5663,1 мингтагача, тожикистонликлар сони 6128,5 мингдан 7987,4 минг кишига қадар ўсган.

Шу билан бирга, МДҲнинг қолган мамлакатарида аҳоли сони аксинча, қисқарган. Жумладан, 13 ймл ичида Молдавияда аҳоли сони 84,6 минг кишига, Арманистонда 200 минг кишига, Беларусияда 538,7 минг кишига, Россияда 3,543 минг кишига, Украинада 3,742,3 минг кишига қисқарган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: