2013 йилда Ўзбекистон $13,75 млрдлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарди

Дата: 08:35, 13-03-2014.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўтган йили Ўзбекистонда 30,85 трлн сўмлик ($13,75 млрд), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу 2012 йилдагига қараганда 6,8% кўп демакдир. Шу жумладан, 18,45 трлн сўмлик ($8,22 млрд) турли экин-тикин маҳсулотлари, 12,4 трлн сўмлик ($5,52 млрд) чорвачилик маҳсулотлари, дея хабар берадиЎзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, тармоқнинг 59,7 фоизи экин-тикин маҳсулотларига, 40,2 фоизлик улуши эса чорвачиликка тўғри келди. Шундай қилиб, экинларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши ошди.
Деҳқон хўжаликлари ҳам иқтисодиётдаги ўз улушини оширди. Улар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 64% тайёрланди. Фермер хўжаликларининг улуши эса 34% тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: