2014 йилда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳажмини 25% зиёдга кўпайтирди

Дата: 22:22, 23-03-2015.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ - 2014 йилда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳажмини 28% кўпайтириб, $838 млнга етказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новости маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қабул қилинган 2014 йилги инвестиция дастурига мувофиқ, “ЛУКОЙЛ” ўтган йилда Ўзбекистонда икки маҳсулотни бўлиш шартномалари (МБК) доирасида умумий қиймати $8 млрд. бўлган лойиҳаларни амалга оширишга $1,05 млрд. сармоя киритишни режалаштирган.

“Ўзбекистонда қидирув ва қазув ишларига йўлланган капитал харажатлар ҳажми 2013 йилдаги $657 млндан 2014 йилда $838 млнга қадар ўсди”, - дейилади компаниянинг ўзбек ОАВ томонидан иқтибос келтирилаётган материалларида. Ширкат 2014 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олишни камайтирганини маълум қилган эди. Бундан олдинроқ эса “ЛУКОЙЛ Оверсиз” Ўзбекистонда 2014 йилда қазиб олинган газ ҳажми 4 млрд кубометрни, суюқ углеводородлар миқдори 100 минг тоннадан ошганини хабар қилган эди.

Бундан ташқари, 2015 йилда компания Ўзбекистондаги лойиҳаларига $587,2 млн.сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда уч йирик МБҲК лойиҳаларини амалга ошириш устида ишламоқда. Булар Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот кони лойиҳаси, Жанубий-Ғарбий Ҳисор конларини ўзлаштириш лойиҳаси, шунингдек, Орол денгизи ўзбек қисмида геология қидирув ишлари олиб бориш лойиҳаларидир. “ЛУКОЙЛ” икки лойиҳа доирасида МБК шартларида 2017 йилга бориб 18 млрд. кубометр газ қазиб олишни, инвестициялар миқдорини бугунгача тикилган $3,5 млрддан $8 млрдга қадар етказишни режалаштирмоқда.

2014 йил якунлари бўйича компаниянинг Ўзбекистонда жами қазиб олган гази 25 млрд кубометрдан ошиқни ташкил қилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: