2014 йилда Қорақолпоғистонда 1839 лойиҳа амалга оширилди

Дата: 18:08, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудида қиймати 132 млрд сўм ва $6,3 млн бўлган1839 лойиҳа амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Натижада 10 мингдан ошиқ иш ўринлари яратилди.

Қорақолпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, ҳудудни комплекс ривожлантириш дастури доирасида саноат тармоғига 65,8 млрд сўм ва $6,3 млнлик инвестициялар киритилди. Бунинг ҳисобига 321 лойиҳа амалга оширилиб, 6,653 минг иш жойи яратилди.

Сервис ва хизматлар соҳасида 1,152 минг лойиҳа амалга оширилиб, 47,2 млрд сўм инвестиция киритилди ва бу орқали 2,083 минг иш ўринлари яратилди. Қишлоқ ҳўжалигидаги 366 лойиҳа доирасида 18,3 млрд сўм инвестиция қилиниб, 1,417 минг иш ўрни яратилди.

Ўтган йили Қорақолпоғистон Республикаси ЯИМ ҳажми 2013 йилдагига қараганда 8,4% ўсди. Саноатда ўсиш 10,3%, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришда 12%, қишлоқ хўжалигида 6,1%, қурилишда 9,7%, чакана савдо айланмасида 14,1% ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: