2014 йилда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси судларга хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш бўйича қиймати 1,1 млрд. сўмлик даъволар киритди

Дата: 14:36, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси судларга хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қиймати 1,1 млрд. сўмликдан зиёд даъволар киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумотлар шу кунларда Тошкентда хорижий инвесторлар учун сармоя муҳити масалалари бўйича бўлиб ўтган семинар доирасида эълон қилинди. Жами 2014 йилнинг биринчи чорагида Тошкент вилоятига $12 млнлик хорижий инвестициялар жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига биноан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бирқатор имтиёз ва енгилликлар берилган. Шу билан бирга адлия органларига хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимояга қилиш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: