2014 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистонда чакана савдо айланмаси 13,7% ўсди

Дата: 22:48, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида мамлакатдаги чакана савдо айланмаси 25,91 трлн сўмни ташкил қилди, бу 2013 йилдагига қараганда 13,7% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, чакана савдо айланмаси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 51,9%, ноозиқовқат товарлари улуши 48,1% ташкил қилди (2013 йилнинг январ-июнида навбати билан 52,3 ва 47,7%).

Савдо корхоналарининг чакана савдо айланмаси 10,18 трлн сўмни ташкил этиб, 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 12,4% кўпайди. Чакана савдо таркибида савдо корхоналари улуши 39,3% ташкил қилди. 

Қишлоқ жойларидаги савдо корхоналарининг савдо айланмаси савдо корхоналари умумий айланмасининг 21,7% ташкил қилди.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва моллари сотиш 14,9% ўсиб, 10,41 трлн сўмга етди ҳамда чакана савдо айланмасида 40,2% ташкил этди.

$1 = 2355,69 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: