2014 йилнинг биринчи ярмида “ЎзБАТ А.О” ҚК деярли 450 млрд сўм ялпи тушум олди

Дата: 12:46, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида “ЎзБАТ А.О” ҚК деярли 450 млрд сўм ялпи тушум олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот-релизига асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, ушбу вақт давомида корхона 5,2 млрд дона сигарет ишлаб чиқарди, сотувлар эса 4,9 млрд донани ташкил қилди. Солиштирма нархларда (акциз ва ҚҚСни қўмаган ҳолда) 300,3 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Шу билан бирга компания давлат бюджетига 197 млрд сўм солиқ ва тўловлар ўтказди. Бу, 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 32% кўпдир. Айни пайтда акциз солиғи миқдори 85 млрд сўмни (41% кўп) ташкил этди.

Компания, ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ҳиобига $4,5 млн фойда кўрди.

Эслатиб ўтамизки, “ЎзБАТ А.О.” компанияси Ўзбекистон бозорида 1994 йилдан бери ишлайди ва 1 мингдан ошиқ ходимларга эга. Корхонанинг мамлакат иқтисодиётига киритган сармояси $300 млнга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: