2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 25% ўсиб, $1,6 млрдга етди

Дата: 17:25, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2013 йилнинг биринчи ярмига солиштирганда 25% ўсиб, $1,6 млрдга етди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Борибай Жексембинга асосланган ҳолда.

Элчи Қозоғистон Конституцияси кунига бағишланган брифингда Қозоғистон Ўзбекистоннинг Россия ва Хитойдан кейинги учинчи савдо ҳамкори эканлигини қайт этди.

Шунингдек, элчи Ўзбекистон ҳалқини мамлакат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан чин қалбдан табриклади ва ўзбек ҳалқига фаровонлик тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: