2015 йилда ҲТРИ Ўзбекистонда ўз марказларини очади

Дата: 13:55, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ҳиндистон Тадбиркорликни ривожлантириш институти (ҲТРИ) Ўзбекистонда ўз марказларини очади, деб хабар қилади The Times of India ўз манбаларига асосланган ҳолда.

ҲТРИнинг етакчи маркази Тошкент Давлат иқтисодиёт университети биносида жойлашади, ҳудудий бўлинмалар эса Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида бўлади.

Ушбу марказлар ҲТРИнинг Марказий Осиёдаги илк бўлинмалари бўлади. Ҳозирда очилиш билан боғлиқ ташкилий ишлар олиб борилиб, марказ ўқитувчи ходимлари сараланмоқда. Тантанали очилиш маросимлари келаси йил баҳор ўрталарида ўтказилади.

Ҳиндистон Тадбиркорликни ривожлантириш институти мустақил тижорат ташкилоти бўлиб, 1983 йилда етакчи ҳинд банклари молиявий кўмагида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: