2015 йилда ўзбек суғуртачилари 551,5 млрд сўм мукофотлар йиғдилар

Дата: 22:54, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон суғурта компаниялари томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 551,5 млрд сумни ташкил этиб, 2014 йилдагидан  26% ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон молия вазирлигидан хабар беришларича, кейинги икки йилда суғурта мукофотлари ҳажмининг ўсиши йилига 25% кам бўлмаган (2014 йилда - 29,7%).

Анъанавий равишда мукофотлар таркибида кўнгилли суғурта турлари етакчилик қилмоқда. Ўсиш суръатлари бўйича эса, аксинча, мажбурий суғурта турлари олдинда бормоқда.

Хусусан, 2015 йилда кўнгилли суғурта бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 364,8 млрд сўмни (+21%), мужбурий суғурта турлари бўйича 186,7 млрд сўмни (+ 35%) ташкил қилди.

Натижада мажбурий суғурта турларининг ялпи муфофотлардаги улуши 2,3% ўсиб, 33,8% ташкил қилди. Кўнгилли суғурта улуши эса пасайиб, 66,1% тушди. Шундай бўлсада, кўнгилли суғурта бозорни шакллантирувчи суғурта тури сифатида қолмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 31 суғурта компанияси фаолият юритмоқда, булардан учтаси ҳаётни суғурта қилиш соҳасида, қолган 28 умумий суғурта соҳасида ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: