2015 йилда Ўзбекистонда 132 минг тонна узумни қайта ишлаш режалаштирилмоқда

Дата: 10:43, 26-05-2015.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 2015 йилда ўзбекистондаги 41 ихтисослашган корхоналар 132 минг тонна узумни қайта ишлашни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2013-2015 йилларда Ўзбекистонда 2,6 минг гектар янги саноатга мўлжалланган узумлар экилган боғлар барпо этилди ва узумзорлар майдони 6,3 минг гектарга етказилди. 725 гектар узумзорларни суғориш учун кўплаб артезиан қудуқлари қазилди. Янги узумзорларда интенсив ва сувни тежовчи янги технологиялардан фойдаланилмоқда. 305 гектар майдонларда томчилаб суғориш жорий қилинди”, – деб таъкидлашди “Ўзвиносаноат-холдинг” матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда мамлакатда 123,8 минг тонна, 2014 йилда 130 минг тонна узум қайта ишланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: