2015 йилдан бошлаб АҚШ қўшинлари Афғонистонда Толибонга қарши операциялар ўтказишни тўхтатади

Дата: 15:14, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилдан бошлаб АҚШ қўшинлари Афғонистонда Толибонга қарши операциялар ўтказишни тўхтатади, деб хабар қилади ТАСС агентлиги.

“Кейинги йилдан бошлаб АҚШ кучлари Афғонистонда Толибонга қарши операциялар ўтказмайдилар. Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест буни доимий брифингда журналистларга тасдиқлади”, - деб ёзади агентлик.

Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, америка контингентининг вазифаси бундан кейин “афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва жиҳозлаш ва “Ал-Қоида” қолдиқларига қарши мақсадли аксилтеррор операцияларини ўтказишга қаратилади”.

Айни пайтда у журналистларга “толиблар ва “Ал-Қоида” ўртасида фарқ борлигини таъкидлади.

“2014 йилга солиштирганда фарқ шуки, америка ҳарбийлари “Толибон” аъзоларига қарши фақат улар “Толибон” аъзоси бўлгани учун конкрет операциялар ўтказмайдилар. Америка ҳарбийларининг ҳар қандай операциялари ўз кучларини ҳимоя қилиш ёхуд “Ал-Қоида” ёки унинг билан ҳамкорлик қилаётган шу каби экстремистлар ва АҚШ миллий ҳудуди ёки американинг глобал манфаатлари учун ҳавф туғдираётган қолдиқларини таъқиб қилиш мақсадларида ўтказилади”, – деди Жош Эрнест.

Брифингда журналистларни ўз кучларини ҳимоя қилиш мавзуси ҳам қизиқтирди. Оқ уй вакилига АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда қолаётган кучлар учун ҳаво ҳимояси тақдим қилиш-қилмаслиги ҳақида савол берилди.

Бунга жавобан матбуот котиби бунга доир ҳеч қандай “махфий буйруқ” йўқлигини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: