2016 йил сўнгида Ўзбекистонда фотоэлектростанция ишга туширилиши кутилмоқда

Дата: 17:57, 16-09-2015.

Самарқанд. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг сўнгги чорагида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектростанцияси ишга туширилиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Правда Востока” газетаси маълумотларига кўра, ФЭС қурилиши 2014 йилда бошланган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – қуёш қувватидан узоқ муддатда фойдаланиш, республика жанубий-ғарбий қисми энергия таъминоти, Самарқанд вилояти халқ хўжалиги объектлари ва аҳолиси электр таъминотининг ишончлилигини ошириш ва янги иш жойлари ташкил этишдан иборат.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси ўзбек компаниялари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва ривожланиш жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда. Самарқанд вилояти ҳокимияти лойиҳани ўрганиб чиқиб фотоэлектростанция қурилиши учун 404 гектар ер ажратди, бундан 254 гектари Пастдарғом ва 150 гектари Нуробод туманларида.

ФЭС бошланғич қиймати $275 млндан ошиқ. Бундан ташқари, станция йилига 49 млн кубометрдан зиёд табиий газни тежашга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: