2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон суғуртачиларининг инвестициялари ҳажми 19% ўсди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон суғуртачиларининг инвестициялари 867,5 млрд сўмни ташкил қилиб, бир йил олдинги кўрсаткичга қараганда 19% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йил якунлари бўйича барча инвестициялари объектлари бўйича ўсиш кузатилди. Кредит муассасаларидаги омонатларга инвестициялар 390,1 млрд сўмга етди (+16%), қимматлаи қоғозларга инвестициялар 358,7 млрд сўмни ташкил қилган (+21%).
Кўчмас мулкка инвестициялар 49,5 млрд сўмгача (+31%), бошқа корхоналар низом жамғармасидаги инвестициялар 60,6 млрд сўмгача (+28%) ўсди, бошқа инвестициялар 1,5 млрд сўмни ташкил қилди (+5%).
Суғуртачилар миқдори кўриб чиқилаётган муддатда 2% ошиб, 7,1 млрд сўмни ташкил қилган заёмлар беришган.
Умуман, инвестициялар таркиби ўзгаришсиз қолган. Яъни уларнинг асосий қисми омонатлар (45%) ва қимматлаи қоғозларга (41,4%) тўғри келган.
Бундан ташқари, бошқа корхоналар низом жамғармасидаги иштироклар улуши 7%, кўчмас мулк улуши 5,7%, заёмлар улуши 0,8% ва бошқа инвестициялар улуши 0,2% ташкил қилган.