2016 йил январда “Ўзсаноатқурилишбанк” “кичик иқтисодиёт” ривожига 34 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратди

Дата: 16:28, 14-03-2016.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – 2016 йил январда “Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига 34 млрд сўмдан зиёд кредитлар ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 4,5 млрд сўм, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга 19,5 млрд сўм, хизматлар соҳасига 6,4 млрд сўм ажратилди. Шунингдек, банк оилавий бизнесни ривожлантиришга 371 млн сўм, профессионал коллежлар битирувчиларнинг бизнес лойиҳаларига 420,8 млн сўм кредит маблағлари ажратди”, - деб таъкидлашди банкда.

Йилнинг биринчи ойида банк фаолиятининг барча кўрсаткичлари тезкор суратда ўсди.  2016 йил 1 феврал ҳолатига умумий капитали 877 млрд сўмдан ошди, активлари ҳажми деярли 9 трлн сўмга етди (+15%).

Шу билан бирга, корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлар ва молиявий соғломлаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳажми ҳам кўпайди. 1 феврал ҳолатига келиб кредит киритмалари портфели 7,2 трлн сўмга етди ва ўтган йилдагидан 18,2% кўпайди.

Бугунда “Ўзсаноатқурилишбанк”  мамлакатдаги энг катта филиаллар тармоғига эга. Ҳудудларда унинг 44 филиал ва 38 мини-банки фаолият юритмоқда.

$1 = 2861,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: