2018 йилда Ўзбекистоннинг корхоналари 151,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқардилар

Дата: 16:05, 16-10-2018.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистоннинг корхоналари 151,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқардилар, ўсиш суръатлари 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан 110,8% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўшишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3%га, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 28,8%га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 1,1%га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 25,6%га ўсиши ҳисобланади”, - дейилади республика Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 24,7 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 16,4%ни ташкил этди.

Январ-сентябрда қайта ишлаш саноати корхоналари томонидан 114,8 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан 108,3% ташкил этди.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 10,1 трлн сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 6,7%ни) ташкил этди.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 1,5 трлн сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 1,0%ни) ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январ-августда Ўзбекистон саноат корхоналари 130,5 трлн сўмлик саноат маҳулотлари ишлаб чиқардилар, ўсиш суръатлари 2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан 110,6% ташкил қилди.

Сурат манбаи: http://rup.ee

Янгилик билан ўртоқлашиш: