2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда деярли 2,7 минг км йўллар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 11:26, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда 2699,8 км йўллар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ишларнинг катта қисми 2281,3 км асфальт қопламали ва 418,5 км цемент-бетон қопламали автомобил йўллари қуриш бўйича амалга оширилади. Шунингдек, ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи 350 м кўприклар, 7 транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳам кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидлашди Республика йўл жамғармаси матбуот хизматида.

Жорий йил охиригача ўзбек қурувчилари автомобил йўллари қурилиши ва реконструкцияси бўйича 1,543 трлн сўмдан ошиқ маблағни ўзлаштирадилар. Бундан 1,1 трлн сўми Республика йўл жамғармаси ва 440,2 млрд сўми халқаро молия муассасалари томонидан ажратилади.

Бундан ташқари, 37 кемпинг ва мотеллар, 85 ёқилғи шахобчалари, 78 тез тиббий ва техник хизмат пунктлари, 31 автомобил сақлаш жойлари ва 9 туристик мажмуалар қуриш ҳам режалаштирилган.

$1 = 2615,91 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: