2019 йилда 312 мингдан зиёд ўзбекистонлик хорижга чиқиш паспортини олди

Дата: 12:33, 11-06-2019.

Тошкент. 11 июнь. ЎзТАГ – 2019 йилда 312 мингдан зиёд ўзбекистонлик хорижга чиқиш паспортини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги мутасадди шахслари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. (...) Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиевнинг сўзларига кўра, 2019 йилда 312 мингдан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш паспортини олган", – дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Б.Шорихсиев Тошкентнинг барча туман Ички ишлар бошқармалари ва вилоят маъмурий марказларида паспортлар берилишини маълум қилди ва 2019 йилнинг май ойидан бошлаб паспортларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилганлигини таъкидлади.

"2019 йил бошидан буён пойтахтимизда 16,8 мингдан зиёд киши, Тошкент вилоятида эса 6411 киши доимий прописка қилинди. Шунингдек, ушбу даврда 83,6 минг ва 13,7 минг мос равишда вақтинча рўйхатдан ўтган", – деб таъкидлади Б. Шорихсиев.

Бундан ташқари, президент фармонлари асосида бу йил 2072 фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

 

Сурат манбаи: t.me/aoka_uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: