2019 йилда Ўзбекистон нефтегаз саноатида локализациялаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн сўмдан ошади

Дата: 09:59, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ - 2019 йилда Ўзбекистон нефтегаз саноатида локализациялаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 1,043 трлн сўмдан ошади, деб хабар қилади Uzbekistan Today нашри.

2015-2019 йилларга мўлжалланган дастурга 32 лойиҳа киритилган бўлиб, улар рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

“Ушбу 32 лойиҳани амалга ошириш локализациялаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмларини тармоқ бўйича 2015 йилда 88 млрд сўмликдан 2019 йилга бориб 1 трлн 43 млрд сўмликка етказишга имкон беради. Импорт ўрнини босишдан олинган самара $200 млндан ошади, қўшимча 1500 ошиқ иш ўринлари яратилади. Шунингдек, локализациялаштирилган маҳсулотлар экспорт қилиш ҳозирги $20 млндан 2019 йилда $498 млнгача ўсишидан умидвормиз”, – деди “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси Шокир Файзуллаев.

“Биз олдин импорт қилинаётган маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтиришни кўзда тутмоқдамиз. Агар 2015 йилда у тармоқ бўйича 14,7% ташкил қилган бўлса, 2015 йилга бориб бу кўрсаткични 35,5% етказмоқчимиз. Бу орқали янги машиносозлик, маҳсулотлари, кимё реагентлари, изоляция материаллари ва бошқа импорт маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади”, – деди Ш.Файзуллаев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: