2019 йилнинг беш ойида тез тиббий ёрдамга 4 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дата: 11:31, 11-06-2019.

Тошкент. 11 июнь. ЎзТАГ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил январь-май ойларида тез тиббий ёрдамга 4 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушганини қайд этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида сўз юритилди.

"2018 йилнинг ўзида шошилинч тиббий ёрдам муассасаларига 13 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди, шундан 9,8 миллиондан ортиқ чақирув тез тиббий ёрдам хизматига "103" рақамли телефони орқали ва 3,3 миллионга яқини эса стационар муассасаларга келиб тушди. 2019 йилнинг 5 ойи давомида тез тиббий ёрдамга 4 миллиондан ортиқ чақирувларга хизматлар бўлган ва 1,2 миллион стационар муассасаларига қабул бўлган", – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, хизмат автопарки 1,5 мингга яқин керакли анжомлар билан жиҳозланган янги автоуловларга эга бўлди. Энди уларнинг сони 2,4 мингга етди.

"Натижада мамлакатимиз тарихида илк маротаба махсус автотранспорт тизимига бўлган талаб тўлиқ қопланди. 4,1 миллион доллардан ортиқ миқдорда сотиб олинган янги 231 реанимобил тўлиқ зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Кейинги босқичда 1,2 мингдан ортиқ автотранспорт тўлиқ жиҳозланиши, 712 та ихтисослаштирилган қўшимча автотранспорт жиҳозланиши режалаштирилган", – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлашнинг асосий алоқаси билан интеграция қилиш учун 2,4 минг бригададан 1513 мингдан ортиқ бригада узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларига жойлаштирилди.

"Тез тиббий ёрдам хизматини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш жараёнини марказлаштириш натижасида бир чақирувининг дри воситалари бўйича қийматини ҳар йили камида икки баравар ошириб боришга эришилди ва 2019 йилда бу кўрсаткич 5,8 минг сўмга етди", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: