2020 йилда Ўзбекистон Самара вилоятида савдо уйини очади

Дата: 16:16, 09-04-2019.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ - 2020 йилда Ўзбекистон Самара вилоятида (Россия) савдо уйини очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Наманган ширкатининг Дилрабо СДА “ компанияси билан ҳамкорликда Самара вилоятидаги ўзбек савдо уйини очиш масаласи устида иш олиб бормоқда", дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Савдо уйи ўз фаолиятини 2020 йилда бошлаш режалаштирилмоқда. Ташкилот Ўзбекистондан келтирилган тайёр тўқимачилик маҳсулотларини Россия ҳудудлари бозорида сотиш билан шуғулланмоқчи.

Таъкидланганидек, лойиҳа 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 2 млн долларни ташкил этади. Россия томонидан "Самара текстил компанияси" МЧЖ ҳамкорлик қилади.

2019 йил март ойида “Дилрабо СДА” вакиллари лойиҳанинг босқичларини муҳокама қилиш ва объектни ишга туширишни тезлаштириш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларни муҳокама қилиш учун Самара вилоятига ташриф буюрдилар.

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: