2020 йилга бориб Ўзбекистонда пахта толасини қайта ишлаш ҳажмлари 60% ошади

Дата: 11:49, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон енгил саноатини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш 2020 йилга бориб мамлакатга пахта толасини қайт ишлаш ҳажмларини 60% ошириш имконини беради, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Ўзбекенгилсаноат” қатор вазирлик ва муасасалар билан биргаликда республика енгил саноатини яқин 5 йил ичида ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқди”, - деди компаниянинг Бош бошқармаси бошлиғи Дилбар Махмудова журналистларга жума куни.

Унинг сўзларига кўра “Ўзбекенгилсаноат” 2015-2020 йилларда толани қайта ишлашни кўпайтиришга $1 млрд атрофида маблағ йўналтиради.

“Дастур пахта толасини ички қайта ишлаш ҳажмларини жорий йилдаги 44%дан 2020 йилга бориб 70%га етказишни, текстиль маҳсулотлари экспортини $800 млндан $1,5 млрдга қадар оширишни кўзда тутади”, - деб қайд этди Д.Махмудова.

Хусусан, амалга ошириллаётган лойиҳалар пахта калаваси ишлаб чиқаришни 2014 йилда кутилаётгандан 2,6 бараварга ошириб, 562,8 минг тоннага, пахтадан ишланган материаллар чиқаришни 340 млн кв. метрга (+ 2,8 баравар), трикотаж полотно чиқаришни 110,5 минг тоннага (+2,9 баравар), трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни 296 млн донагача (+ 2,1 баравар), тикув маҳсулотлари чиқаришни 20,1 млн донага (+3,3 баравар) кўпайтириш имконини беради.

Лойиҳалар ўзбек ва хорижий банклар кредитлари, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Йилига Ўзбекистонда 3,5 млн тонна пахта йиғиб олинади ва ундан 1-1,2 млн тонна пахта толаси олинади. Толанинг 60% экспортга чиқарилади.

2013 якунлари бўйича Ўзбекистонда пахта толаси ишлаб чиқариш 2012 йилдагига қараганда 1,4% ошиб, 1,087 млн тоннага етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: