27 ноябрда Тошкентда бошланадиган PROlogue-2018 кинофестивалининг шорт-листи эълон қилинди

Дата: 16:19, 22-11-2018.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – 27-30 ноябрь кунлари Тошкентда PROlogue-2018 IV халқаро кинофестивали бўлиб ўтади, унга танловга келиб тушган 280 фильмдан 31 таси киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…) PROlogue-2018га тўлиқметражли ва қисқаметражли кино халқаро конкурслари, шунингдек, қисқаметражли миллий кино конкурсида иштирок этиш учун 280 зиёд ишлар келиб тушди”, - дейилади ташкилотчиларнинг хабарида.

Швеция, Перу, Исроил, Эрон, Украина, АҚШ, Қозоғистон ва бошқа 60 зиёд мамлакатлардан бўлган кино усталари PROlogueда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Тўлиқ метражли бадиий фильмлар рўйхатида “Мени ёлғиз қолдирма” (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич), “Мангулик” (Перу, 2017, реж. Оскар Катакора), “Тунги авария” (Қирғизистон, 2017, реж. Темирбек Бирназаров), “Голнеса” (Эрон, 2018, реж. Саттар Чамани Гол), “Сарвқомат дилбарим” (Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018, реж. Сарвар Каримов), “Арвоҳ” (Қозоғистон, 2018, реж. Хуат Ахметов), “Мулла” (Россия, 2018, реж. Амир Галиаскаров, Рамил Фазлиев), “Кичик фермер” (Хьюберт Чаруэль, Франция, 2017) каби фильмлар кирди.

Қисқа метражли бадиий фильмлар танловига “Бонбон” (Фаластин, Ливан, 2017, реж. Ракан Маяси), “Айирбош” (Туркия, 2018, реж. Ҳалил Ибраҳим, Мехмет Канадли), “Содда ғоя” (Эрон, 2018, реж. Муҳаммадризо Теҳроний), “Менинг янги йилим” (Арманистон, 2018, реж. Арусяк Симонян), “Тошкўмир” (Қирғизистон, 2017, реж. Евгений Чистяков), “Асан” (Қозоғистон, 2017, реж. Берик Жаханов), “Мактаб ҳовлиларидаги ғам” (Швеция, 2017, реж. Мария Эриксон), “Зимистонга шўнғиб” (АҚШ, 2018, реж. Оливер Грано), “Менинг исмим” (Жанубий Корея, 2018, реж. Чонг-гил Хан), “Қулун” (Ўзбекистон, 2018, реж. Дилшода Абдурахимова), “Танбур йиғиси” (Тожикистон, 2018, реж. Аниса Сабири), “Одамларнинг гапи” (Польша, 2018, реж. Гжегож Папжиски), “Инструкция” (Россия, 2017, реж. Виолетта Мошкова), “Толгау” (Қозоғистон, 2018, реж. Аян Найзабеков) фильмлари киритилди.

Шунингдек, кинофестивалда ўзбекистонлик ёш режиссёрларнинг “Мусаввир” (реж. Фотиҳ Насимов), “Чой” (Шокир Холиқов), “Афсунгарлар туҳфаси” (Хусан Отабоев), “Жароҳат (Азиз Мардонов), “Гуноҳкор” (Тимур Суслин, 2018), “Устоз” (Марс Орынбасаров), “Фаввора” (Гулнора Иванова, 2018), “Қуш” (Маҳлиё Асқаралиева), “Йўл” (Жасур Рустамов) қисқа метражли миллий бадиий филмлари ҳам намойиш этилади.

Қисқа метражли фильмлар намойиши Ёшлар ижодиёти саройида намойил этилади. Premier Hall кинотеатрида конкурснинг тўлиқ метражли картиналари кўрсатилиши кутилмоқда. Барча фильмларга кириш бепул.

Бундан ташқари, “Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми ва бу фильм учун “Оскар” олган россиялик режиссёр Владимир Меньшов кинофестивалнинг фахрий меҳмони бўладилар. У ва бошқа юлдузлар Ўзбекистон ёш киноижодкорлари учун маҳорат дарслари ўтказадилар.

 

Сурат манбаи: https://en.tgchannels.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: