АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 12:54, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – 5-6 сентябрда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, Даниел Розенблюм ташриф доирасида Ўзбекистон ТИВда Абдулазиз Камилов, Сенатнинг ташқи сиёсий масалалар бўйича қўмитаси раиси билан учрашди.

Учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар беришди АҚШ элчихонасида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Д.Розенблюм Ўзбекистонга жорий йил апрелда ташриф буюрган ва Ўзбекистон ТИВда Абдулазиз Камилов билан учрашган эди. 

Вашингтондаги “С5+1” (Марказий Осиё мамлакатларининг беш ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби Жон Керри) шаклидаги учрашув олдидан Даниэл Розенблюм минтақа журналистлари биалан телефонда матбуот анжумани ўтказган эди.

Шунингдек, жорий йил январда Вашингтонда ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: