АҚШ Ўзбекистон чегара хизматларига махсус техникаларни топширди

Дата: 10:13, 18-07-2016.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – АҚШ Бош қўмондонлиги Ўзбекистон чегара хизматларига олтита MAN юк машиналарини топширишни якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган. Эндиликда улар чегарачилар автопаркини тўлдиради ва уларнинг мобиллигини оширади. Ўтган йилда АҚШ Бош қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачилари фойдаланишлари учун йигирмата ана шундай транспорт воситаларини етказиб берган эди”, – деб таъкидлашди АҚШ элчихонасида.

Юқоридаги ишлар Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги давом этаётган ҳамкорликнинг бир қисмидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: