“Адолат” партияси Ўзбекистон ёш олимлари муаммосини кўтариб чиқди

Дата: 17:36, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – “Адолат” партияси томонидан айрим ёш олимлар ўз илмий ғояси билан чет давлатларига чиқиб кетаётгани бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муаммони чуқур ўрганиш, уни бартараф этиш учун аввало иқтидорли ёшларга етарлича шароит яратиш, изланишларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳаётга жорий этишнинг молиявий жиҳатлари билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни яратиш зарурлиги партия депутатларининг муҳим вазифаси эканлиги таъкидланди”, - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Республика ёш олимлари билан бевосита мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбeкистон Рeспубликаси интeллeктуал мулк агeнтлиги, Фан ва технологиялар Агентлиги масъул ходимлари, партия экспертлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувдан кўзланган мақсад – ёш олимларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ва янада кўллаб-қувватлаш борасида қонунчилик ташаббусларини илгари суриш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, илмий ихтироларга патентлар ажратилишига қулай шарт-шароит яратиш, илмий тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилишига эришиш кабилар бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: