Афғонистонда компьютерлар ишлаб чиқариш бошланди

Дата: 18:02, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Афғонистонда компьютерлар ишлаб чиқариш бошланди, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
“Blue Sonic номли ширкат Афғонистондаги компьтерлар ва улар қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган биринчи компания бўлди”, - дейилади агентликнинг сешанба куни тарқатилган хабарида. Ушбу компанияга Канадага мухожир сифатида чиқиб кетган афғон Сайид Хашми асос солган. Тадбиркор нафақат компьютерлар, балки маиший техника ҳам ишлаб чиқариш ниятида.
Янги компания Қобул шаҳрида жойлашади ва ўзи йиғув конвеери ва намойишлар залига эга бўлади. Ширкат дўконларини бутун мамлакат бўйлаб жойлаштириш режалаштирилмоқда.
“Афғонистон ҳалқининг 60%ни ёшлар ташкил қилади ва бу ҳол бизга АТ соҳасида иш бошлашимиз учун яхши дастакдир”, - деди С. Хашми журналистларга берган интервьюсида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: