“Агробанк” ўзбек банки СМС орқали хабардор қилиш хизматини йўлга қўйди

Дата: 12:13, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – “Агробанк” Очиқ акционерлик-тижорат ўзбек банки  VISA карталари эгаларини СМС орқали хабардор қилиш хизматини йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хизмат фойдаланувчиларга фақат “Агробанк” бўлимларида VISA халқаро пластик картасини очган ҳамда мобиль алоқа операторлари мижози бўлган ҳолдагина берилади, дейилади банк хабарида.

СМС орқали хабардор қилиш хизмати мижозга амалга оширилган тўловлар, карта баланси ҳақида маълумотлар олиш ва хизмат доирасида кўрсатиладиган бошқа сервислардан фойдаланиш имконини беради.

Маълумот ўрнида, “Агробанк” ОАТБ Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлиб, мамлакат ҳудудида 13 ҳудудий бошқарма, 183 филиал, 301 минибанк, 251 махсус касса ва 188 пул ўтказиш пунктларига эга. Бугунда банкнинг 9 минг мутахассислари 300 мингдан ошиқ юридик ва 3 млн. зиёд жисмоний шахсларга хизмат кўрсатмоқалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: