АИМК PR марказининг янги раҳбари тайинланди

Дата: 15:48, 26-07-2019.

Тошкент. 26 июль. ЎзТАГ – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) PR-марказининг янги раҳбари этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Акрам Муҳаматқулов АОКА PR-маркази раҳбари этиб тайинланди. Аввалроқ у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаган", - дейилади АОКА матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, илгари "Буюк келажак" МННО эксперти сифатида "Давлат бошқаруви" йўналиши бўйича халқаро миграция сиёсатини ривожлантириш марказида, шунингдек, Henley & Partners компаниясида давлат органларига маслаҳат бериш бўйича катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

PR-марказ раҳбари, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа-сайтлар, форумлар, конференцияларда кенг ахборот билан ёритишни таъминлаш, стратегик мулоқотни амалга ошириш, нашрларни ташкил этиш, мамлакатнинг ижобий образини шакллантириш, фаол реклама олиб бориш ва миллий брендни таниб олиш, Ўзбекистоннинг инвестициявий ва сайёҳлик жозибадорлигини мустаҳкамлаш учун масъулдир.

 

Сурат манбаи: aoka.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: