“Аlmaty nomad” Ўзбекистонда 5 млн кишилик аудитория учун суратга олади

Дата: 17:22, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қозоғистоннинг “Буюк Ипак йўли бўйлаб” йирик телевизион лойиҳаси ташкилотчиси “Аlmaty nomad” ижодий гуруҳининг юртимизга ташрифига кўмак бермоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотига кўра, гуруҳ мамлакатга 14 августда ташриф буюрган.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистон ва Жанубий Қозоғистоннинг бетакрор гўзаллигини, минтақанинг маданий, меъморий ва тарихий меросини кўрсатиш, автотуризм имкониятларини очиб бериш ҳамда томошабинларни ушбу саёҳат маршрутини тарғиб қилишдан иборат.

Саёҳатчилар гуруҳи – журналист Алибек Бегалинов, машҳур блогер, тадбиркор Санжар Алтаев ва бошқа журналистлардан иборат гуруҳ Туркистон, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлишди. Видео ва фото тасвирга олиш ишлари Бухоро шаҳрида давом эттирилади.

Ижодий жамоа мана шу шаҳарларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб, ўзига хос маданияти ҳамда гўзаллигини ҳикоя қилувчи материаллар яратишни мақсад қилган. Сафар давомида тўпланган маълумотлар Қозоғизтоннинг осма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, “МИР” ва “Алмата” телеканалларида, “Bnews” янгиликлар агентлигида, “The Steppe”, “Solomon media” порталларида, шунингдек, лойиҳа иштирокчиларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг оммага намойиш этилади.

Ушбу лойиҳа натижасида таҳминан 5 млн томошабин ва ўқувчини қамраб олиниши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: