“Алоқабанк” ўзбек банки дивидендлар тўлашга 360 млн сўм ажратади

Дата: 17:37, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик тижорат банки акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дивидендлар тўланадиган имтиёзли акцияларнинг умумий сони 18 млн дона бўлиб, номинали 100 сўм.

Акционерлар ҳар битта акция номиналига 20% ҳисобида дивидендлар тўлашга келишдилар. Натижада молия муассасаси қимматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлашга 360 млн сўм ажратади.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил якунлари бўййича “Алоқабанк” 17,77 млрд сўм миқдорда соф фойда олган.

$1 = 2348,02 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: