Амирлик компанияси Тошкентда меҳмонхона қурилишига $6 млн атрофида сармоя киритади

Дата: 10:05, 09-11-2018.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Амирликнинг Yuco Alliance компанияси Тошкентда уч юлдузли меҳмонхона қурилишига $6 млн атрофида сармоя киритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (маъмурияти - ЎзТАГ) ва Ирландиянинг Best Western ва Yuco Alliance компаниялари вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда Тошкентда уч юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

“Хабарда таъкидланишича, меҳмонхонанинг 120та хонаси Best Western стандартларига мос равишда қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа учун киритиладиган инвестициянинг умумий миқдори $5-6 млнни ташкил этади, молиялаштириш Yuco Alliance маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шу билан бирга, Best Western қурилиш ва ишлов бериш стандартлари бўйича франшиза тақдим этади”, - дейилади ҳокимият матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, компаниялар томонидан ҳокимиятдан қурилиш учун мос ер участкаси ажратиш учун кўмак сўралган. Маълум қилинишича, пойтахт раҳбарияти томонидан меҳмонхона қурилиши режалари маъқулланган ва тегишли ёрдам берилади.

 

Сурат манбаи: http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: