Англия Панамага бирорта имконият қолдирмади, Япония ва Сенегал маҳсулдор дуранг қайд этишди, Колумбия эса Польшани янчиб ташлади

Дата: 10:37, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россиядаги ЖЧ-2018нинг ўн биринчи кунида Англия Панамага бирота ҳам имконият қолдирмади (6:1), Япония ва Сенегал маҳсулдор дуранг қайд этишди (2:2), Колумбия эса Польшани янчиб ташлади (3:0).

Бундан бир кун олдин Бельгия Тунисни 5:2 ҳисобида енггани каби, кеча кечаси Англия Панама дарвозасига 6 гол уриб, битта тўп ўтказиб юборди. Олдинроқ эса кўпчилик кузатувчилар G гуруҳи фаворитлари аутсайдерлар билан ўйинда ўзларининг мустақилликларини кўрсатишлари тахмин қилишган эди.

Мана, бу тахмин исботланди ҳам.

Бундай ҳисобдан кейин бирон нарса ёзишнинг ўзи ҳам ортиқча, чунки инглизларнинг устунлиги яққол кўриниб турди, ушбу ўйинда бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга ваъда берган панамаликлар ваъдалари устидан чиқишди, лекин маҳорат бўлмагани учун, бунинг ўзи етарли бўлмади.

Кейин Екатеринбургдаги стадионда Япония ва Сенегал бир бирига қарши майдонга тушди. Н гуруҳидаги ушбу жамоалар мумкин бўлмаган нарсани амалга оширишди. Гап Япония биринчи турда Колумбияни, Сенегал эса Польшани ютгани ҳақида кетмоқда. Ҳали турнир бошланмасдан туриб, экспертлар Колумбия ва Польшани сўзсиз фаворитлар деб ҳисоблашган эди.

Жуфтлик ғолиби ўзининг плей-оффга чиқишини таъминлар эди. Шу сабабли японлар ва сенегалликлар майдонда бутун кучларини қолдириб чиқдилар. Ҳисобни сенегалликлар Садио Мане (Ливерпулнинг хужумчи суперучлиги – Салоҳ-Фирмино-Манедан бири) ёрдамида 11- дақиқада очдилар. 34-дақиқада Такаси Инуи ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар иккинчи таймда яна голлар билан алмашдилар ва маҳсулдор дуранг қайд этдилар. Натижада, 4 очкодан жамғариб, гуруҳдаги етакчиликларини мустаҳкамладилар.

Н гуруҳдаги вазият биринчи тур омадсизлари – Польша ва Колумбия учрашувидан кейин ўзгариши керак эди. Жамоалардан бири Колумбиянинг яққол устунлигидан бошқа ҳамма нарсани тахмин қилиш мумкин эди. Лекин биринчи таймдаёқ таҳликали тамойиллар кўзга ташлана бошлади. Поляклар бир хил иш – яъни Левандовскийга тўп етказиб бериш билан шуғуллана бошладилар. Қайд этиш зарурки, “Бавария” бундай примитив футбол ўйнамайди, ва поляк суперхужумчисига етказиладиган тўплар комбинацион ўйиннинг мантиқий давоми бўлади.

Поляклардан фарқли ўлароқ, колумбияликлар биринчи дақиқаларданоқ максималь тезликка зўр бериб, вазият ортидан вазият яратишди, охир оқибат, Польша мудофаасини боши берк кўчага киритиб қўйишди. Улар ҳамма нарсани: тўп узатишни, комбинация яратишни рақибларидан тезроқ бажариб, рақиб мудофаасини “пичоқ ёғни кесгандай кесишди”. Улар Польшани янада юқорироқ жамоавий ўйин ёрдамида барча линияларда енгишди, тўпни йўқотган ҳолда эса бутун майдон бўйлаб прессинг қўллашди. Бутун ўйин давомида ўйин суръатини пасайтиришга ҳаракат қилган поляклар қарор қабул қилиш учун кўпинча бир сония ҳам вақтга эга бўлмадилар.

Ерри Минанинг 40-, Фалькаонинг 70- ва Куадрадонинг 75-дақиқалардаги голлари кутилган натижа бўлди.

Натижа – Колумбия фойдасига 3:0, ва Н гуруҳидаги илк уч очко ва гуруҳдан чиқиш учун унча ёмон бўмаган имкониятлар. Бунинг учун 28 июнда Сенегални исталган ҳисобда ютиш зарур. Гуруҳдан чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотган Польша эса, плей-оффга чиқишга даъвогар Япония билан расмий ўйин ўтказади.

Польша учун қайғули, лекин ҳиқиқат.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтаяпти. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: https://xn--90aiasbk5as2f.xn--p1ai/football-prognoz/90478-%D0%BF%D0%BE%D0%BB%D1%8C%D1%88%D0%B0-%D0%BA%D0%BE%D0%BB%D1%83%D0%BC%D0%B1%D0%B8%D1%8F-%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%B3%D0%BD%D0%BE%D0%B7%D1%8B-24062018.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: