“Асака” ўзбек банки Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 2 лойиҳани амалга оширмоқда

Дата: 12:15, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – “Асака” Давлат-акционерлик тижорат ўзбек банки Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 2 лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар орасида Хоразмнинг Урганч туманида жойлашган “Урганч Парранда Инвест” МЧЖ ҳам бўлиб, у 50,2 гектар ерга эга. Корхона парранда гўшти тайёрлаш билан шуғулланади. Бу ерда 11 паррандахона фаолият юритади, бройлер товуқларни боқиш бўйича технологик ускуналар, совутиш ва тухум қилиш бўлмлари мавжуд, озуқа тайёрлар ва инкубация ускуналари ўрнатилган.

Иккинчи лойиҳа эса Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги 11 гектар майдонда жойлашган мулк мажмуи асосида тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасидир. Корхонада трикотаж материали ишлаб чиқариш, уни бўяш ва тайёр маҳсулотлар тикиш бўйича технологик ускуналар ўрнатилган.

Банк ушбу лойиҳаларга қизиққан инвесторларга фойдали шартларда маблағлар бериш ниятида, деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: