Қашқадарё ва Хоразмнинг туристик сайтлари очилди

Дата: 18:09, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг икки йирик сайёҳлик ҳудудлари бўлган  Қашқадарё ва Хоразмнинг туристик сайтлари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, visitkhorezm.uz ва visitkashkadarya.uz сайтлари сайёҳларнинг хабардорлик даражасини ошириш мақсадларида очилган бўлиб, якка туристлар ва туристик компанияларга мўлжалланган. 

Лойиҳалар Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Бу ерда Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига бағишланган фото ва видеолавҳалар, турли зарур маълумотлар, меҳмонларга тавсиялар жойлаштирилган.

Қизиқарли бўлимлар орасида "Панорама" бўлими бўлиб, унда компьютер ёки смартфон ёнидан жилмаган ҳолда Қашқадарё ва Хоразм вилоятларининг энг диққатга сазовор масканларнинг суратларини томоша қилиш мумкин. Бўлимда панорама (360 градусли) шаклидаги ўнлаб суратлар мавжуд.

Бундан ташқари, махсус бўлимларда туризмнинг турли турлари – экотуризм, актив сайёҳлик, соғломлаштириш туризми, гастрономик туризм, трекинг кабилар ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: