Қашқадарё вилоятида ҳоким ва прокурор лавозимидан озод этилди

Дата: 11:31, 29-07-2019.

Тошкент. 29 июль. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида Яккабоғ тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент бошқармаси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг маълумотларига кўра, Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли биносини ноқонуний бузиб ташлашдаги ҳаракати, унда дўкон, хизмат ва тураржой бинолари ўрнатилган тартибда ўрганилди.

"Ўрганиш натижаларига кўра, туман ҳокими Шоҳмурод Донаев ва туман прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича ваколатлардан ошган ҳоким ўринбосари М.Туймаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида тадбиркор ҳоким ўринбосарига дўконларини бузаётган пайтда ўт қўйган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тадбиркорга нисбатан 25-модданинг 1-қисми (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятга уриниш) ва Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Сурат манбаи: klerk.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: