Ашхободда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт лойиҳаси муҳокама қилинди

Дата: 11:50, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ашхободда ўтказилган тўрттомонлама учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар беради Trend.az.

Сайтда маълум қилинишича, ҳали божхона фаолияти, автомобил, темир йўл ва денгиз транспорти орқали транспорт ташувлари соҳасида ҳамкорилик имкониятларини муҳокама қилиш зарур.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳага доир келишув Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Қатар ва Уммон ҳукуматлари томонидан Ашхабодда 2011 йилнинг 25 апрелида Ташқи ишлар вазирлари даражасида имзоланган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари орасида ўзаро фойдали савдо иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат. Янги коридор Марказий Осиё мамлакатларига Форс ва Уммон корфазлари портларига оптимал маршрут топишга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: