Астанада ўзбек-қозоқ бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 18:38, 15-03-2017.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Астана шаҳрида Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга олий даражадаги ташрифи арафасида ўзбек-қозоқ бизнес-форумини ташкил қилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП маълумотига кўра, тадбир Астанадаги “Мустақиллик Саройи”да бўлиб ўтади ўзбек ва қозоқ томонларининг тақдимотлари, шунингдек томонлар ширкатларининг музокаралари шаклида ўтказилади.

Бўлажак бизнес-форумни ўтказишдан кўзланган мақсад – икки мамлакат корхоналари орасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ва мавжуд бўлган алоқаларни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ҳудудларида қўшма корхоналар ташкил қилиш, сармоявий лойиҳалар амалга ошириш ҳамда керакли бизнес-ҳамкорлар топиш масалаларини муҳокама қилиш ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: