Автомобиль ишлаб чиқарувчилар рублнинг қадрсизланиши туфайли Қозоғистонда автомобиллар нархининг ошишига асослар йўқлигини гапиришмоқда

Дата: 15:33, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Рублнинг қадрсизланиши туфайли Қозоғистонда автомобиллар нархининг ошишига асослар йўқ, деб таъкидлашди жума куни "Бипэк Авто-Азия” компаниялар гуруҳида Қозоқ телеграф агентлигига (КазТАГ).

“Россия валюта бозоридаги воқеалар қозоғистонликларни Қозоғистондаги нархлар қандай ўзгариши ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда. Лекин бугуннинг объектив рақамларига асосланадиган бўлсак, Қозоғистондаги валюта вазияти россиядагидан фарқли. Октябр бошидан бери рубль АҚШ долларига нисбатан 14% тушиб кетди. Айни пайтда тенге америка валютасига 0,5%, еврога 1,3%, рублга 13,5% мустаҳкамланди. Шу сабабли Қозоғистонда автомобиллар нархининг ошишига валюта билан боғлиқ асослар йўқ. Бу вазият қанчалик барқарор бўлиши Миллий банкка боғлиқ”, – деди гуруҳ вакили КазТАГ мухбирига.

Айни пайтда у нархлар ўзгаришидан суғурталаниш мумкин эмаслигини қайд этди.

“Бошқа товар бозорларидаги каби, автомобиль нархи миллий валюта курси ва инфляция даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу ҳол ҳам Қозоғистонга, ҳам бизга автомобиль қисмлари ва тайёр автомобиллар экспорт қилаётган мамлакатларга тааллуқли”, – деб таъкидлади суҳбатдош.

2014 йилнинг 9 ойи бўйича Қозоғистон бозоридаги енгил автомобилнинг ўртача нархи $22 100ни ташкил қилди.

Россия ОАВ хабарларига кўра, хорижий автоишлабчиқарувчилар рубл курсининг евро ва долларга нисбатан тушиб кетиши ортидан автомашиналар нархларини оширмоқдалар. Бу вазиятда машиналарни Россияда йиғадиган автомобиль компаниялари нархларни ушлаб туриш учун энг кўп имкониятларга эгалар.

Йил бошидан бери РФда доллар 36% (октябрда 13%), евро 26% (11%) қимматлади. Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича янги енгил автомобилнинг ўртача баҳоси 990 минг рублни ташкил қилди.

“Бипэк Авто-Азия Авто” компаниялар гуруҳи Қозоғистон автомобиль бозорининг 50% ошиғини эгаллайди. Гуруҳ таркибига “Азия Авто” АЖ автомобиль йиғиш заводи, дистрибьюторлик ва дилерлик компаниялари, кириб, улар Kia, Skoda, Chevrolet, Lada, Uaz, Renault русумидаги автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: