Beeline Ўзбекистондаги алоқа станциялари сони кўпайтириш ниятида

Дата: 13:53, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторларидан бири Beeline 2014 йилда алоқа станциялари сонини кўпайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Unitel МЧЖ бош диретори Александр Воробьев Тошкентда кеча бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида хабар қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг сўзларига кўра, компаниянинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 2013 якунлари бўйича 10 млн 518 минг кишини ташкил этган, тармоқни ривожлантаришга қилинган сармоялар эса максимал даражада ўсиб, $227 млнга етган.
А.Воробьевнинг сўзларига кўра, компания 2014 йилда ҳам тармоқ ривожи учун сезиларли даражадаги инвестициялар киритишни режалаштирган. Хусусан, бу маблағлар Beelineнинг Тошкент шаҳри ва вилоятидаги тармоғини ривожлантиришга сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Unitel МЧЖ “ВымпелКом” ОАЖнинг шўъба корхонаси бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида Beeline савдо белгиси остида уяли алоқа хизматларини кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: