Beelineнинг Ўзбекистондаги тушуми 7% пасайиб кетди
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Beeline мобил операторининг Ўзбекистондаги тушуми 2016 йилнинг муқобил давридагига қараганда 7% пасайиб, $164 млндан $153 млнга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) VEON ширкати маълумотига асосланган ҳолда.
Компания бу ҳолни ўзбек сўмининг девальвацияси билан изоҳлади.
Маълумотлар узатишдан олинган тушум $40 млнни ташкил қилиб, 2015 йилнинг муқобил давридагига қараганда 10% кўпайди.
Ҳисобот даврида Beelineнинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 9,5 млн кишини ташкил қилди. Бир мижозга тўғри келадиган бир ойлик ўртача сарф харажат уч ой якунлари бўйича $5,3и ташкил қилди. 2016 йилда бу кўрсаткич $5,6га тенг бўлган эди.