Бир ҳафтада “ЎзРТСБ” савдолари ҳажми 6% пасайди

Дата: 16:04, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 30 апрелдан 6 майгача бўлган давр мобайнида Республика товар хом-ашё биржасижа (ЎзРТХБ”) 559,8 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 6%га пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 574,6 млрд сўмдан 539,0 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толасининг турли навлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,5% ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7% ни ташкил қилди.

Валюта савдо майдончаси орқали $1,06 млнлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди.

Ўз навбатида, кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 5,2% га ўсди ва 20,8 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,5 миллиард сўмни ёки 64,9% ташкил қилди.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё саноати маҳсулотлари товарлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 8,4 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринларни қора ва рангли металлар 3,5 миллиард сўмлик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 1,9 млрд сўмлик натижа билан эгаллади.

30 апрелдан 4 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 103 та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 95 таси жисмоний шахсларга, 8таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2 млрд сўмдан ошди.

Сурат манбаи: http://fti.uz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: