Бир йилда Республика товар хом-ашё биржасида 8,8 трлн сўмлик товарлар сотилди

Дата: 17:27, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида сотилган товарларнинг ялпи миқдори 8,8 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХБ хабар беришларича, жумладан, биржа савдолари ҳажми 6,9 трлн сўмни ташкил қилди, кўргазма-ярмарка савдолари 1,1 трлн сўмни, давлат харидлари хажми 497,1 млрд сўмни, корпоратив харидлар ҳажми эса 344,3 млрд сўмни ташкил қилди.

“Электрон каталог” янги платформасида тузилган битимлар суммаси эса 46,7 млрд сўмга етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: