Биринчи ярим йилликда ўзбек экспорти 8% ўсди

Дата: 16:43, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ўз маҳсулотлари экспортини 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 8% оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, экспортга полиэтилен, кальций содаси, аммиак селитраси, молибден, мис қуймалар, пахта калаваси ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмлари кўпайган.

Қиймати $96,2 млнлик 100 хилдан зиёд янги турдаги маҳсулотлар ҳам экспорт қилинган. Жумладан, хлорли аммоний, формалин, озуқа аммоний фосфатлари, суюқ ва газсимон аргон моддаси, эмалланган идиш-товоқлар, қолипланган қисмлар, ёқилғи насослари ва ҳаво чиқаргичлар, мармартош майдалари, электрик ёпинчиқлар, автомобил ўтиргичлари ва бошқа маҳсулотлар янгидан экспорт қилина бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: