Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ 7,8% ўсди

Дата: 13:23, 18-07-2016.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 7,8% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ҳукуматининг мажлисига асосланган ҳолда.

“Саноат ҳажмлари 6,7% ўсди. Қурилиш ишлари ҳажми 17,5%, хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,9% кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1% миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади”, - деб таъкидланди мажлисда.

 Муҳокамалар давомида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ҳокимликлар раҳбарлари олдига 2016 йил учун белгиланган барча мақсадли параметрларга ва прогнозларга эришишни таъминлайдиган қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқларини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг қабул қилинган ўртача муддатли дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳисобига келгуси йилда иқтисодиётнинг барқарор ишлаши учун тайёргарлик ишларини ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: